Одам савдосидан жабрланган фуқаро прокуратурага мурожаат этди
СВОЖЖДЛҚК департаментининг Оқолтин туман бўлимига ушбу ҳудудда яшовчи фуқаро Содиқ Мавлонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожжат қилиб, ўзининг одам савдоси жиноятидан жабр чекканлиги ҳақида баён қилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Маълум бўлишича, Мирзаобод туманида яшовчи Ҳасан Турманов терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган қозоғистонлик Жавлон исмли шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, андижонлик Даврон Қўчқоров ҳамда Содиқ Мавлонов ва Исом Комиловларга катта маош ваъда қилади. Уларни алдаб, қўшни республиканинг Еттисой вилоятига олиб боради. Манзилга етгач, уларнинг фуқаролик паспортларини олиб қўяди ва жиноий шеригига топшириб, эвазига 250 минг қозоқ тенгеси олади-да, ортга қайтади.
Ваъдага кўра, учовлон қўшни республикада Жавлонга тегишли бўлган ерларда ишлашлари, маошларини эса ҳосил етилгандан сўнг олишлари керак эди. Афсуски, жарақ-жарақ пул илинжида бегона юртда не-не кунларни бошдан кечириб, саккиз ой меҳнат қилган Д.Қўчқоров, С.Мавлонов ва И.Комиловлар уйларига қуруқ кетишга мажбур бўлишди. Ҳосилни йиғиб олган Жавлон иш ҳақини беришга келганда, ваъдасини унутди. Тортишувларда эса уларни саккиз ой текинга ишлатиш учун Ҳ.Турмоновдан сотиб олганлигини пеш қилди. Эндиликда, бу жойда қолиш бефойда эканлигини тушунган йигитлар не азобларда юртларига кириб келишди.
Мазкур ҳолат бўйича, Ҳ.Турмоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан тегишли жазо тайинланди.
Мавзуга оид
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
14:20 / 15.10.2024
Ерни ноқонуний эгаллаб олиш бўйича қўлланган жазо чоралари айтилди
15:55 / 09.10.2024