Россиялик блогер Samsung Galaxy Note 7'ни портлатишга уринди
Россиялик блогер Wylsacom янги ролик тақдим этди. Унда блогер Samsung Galaxy Note 7 смартфонини портлатишга уриниб кўради. Видео унинг YouTube-каналида намойиш қилинди.
Дастлаб блогер саперларга мўлжалланган олов ўтказмайдиган кийим кийиб олади, сўнгра гаджетни сохта хитой зарядкаси билан қувватлантириб, ресурсталаб иловаларни ишга тушира бошлайди. Бир вақтнинг ўзида қурилма махсус термокамера орқали кузатилади.
Смартфон 48 даражагача иситилгандан кейин қотиб қолди, иловаларни ўгириб, тезда совий бошлади. Wylsacom бир неча бор қурилмани портлатишга уриниб кўради, лекин у ҳаттоки шарфга ўралгандан кейин ҳам ёнмайди.
Октябрь ойи ўрталарида Samsung компанияси Galaxy Note 7'ни қайта тиклаш ёки қайта ишлаб чиқаришни режалаштирмаётганини маълум қилди. Ундан аввал компанияда ёниш ҳамда портлаш ҳолатлари туфайли смартфонларнинг ишлаб чиқарилиши ҳамда сотуви тўхтатилиши ҳақида эълон қилишганди.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024