Фан-техника | 16:46 / 19.10.2016
5727
2 дақиқада ўқилади

Samsung компанияси дунё аэропортларида Galaxy Note 7 алмашинув пунктларини очмоқда

Фото: thenews

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics корпорацияси дунё аэропортларида дўконлар тармоғини очадиган бўлди, бу ерда муаммога дуч келган Galaxy Note 7 смартфонлари эгалари уларни бошқа қурилмаларга алмаштиришлари мумкин бўлади. Бу ҳақида ВВС хабар берди

Note 7 эгаларининг бу смартфон эвазига қандай телефон олишларига аниқлик киритилмади. 

Жанубий Корея ҳамда Сан-Франциско аэропортларида алмашинув пунктлари ишга тушиб улгурди. Тез орада бундай пунктлар АҚШнинг бошқа аэропортлари ва Австралияда пайдо бўлади. 

Маълумки, бир қатор мамлакатлар ҳукуматлари самолёт бортида Galaxy Note 7 смартфонларидан фойдаланишни тақиқлаб қўйганди. Кўплаб йирик авиакомпаниялар ҳам ана шундай қарор қабул қилишди. Бундан ташқари, кўпгина почта операторлари бу смартфонларни ташиш учун қабул қилишдан бош тортишмоқда. 

Бундан аввал Тошкент аэропортининг халқаро парвозларни амалга оширувчи терминалидаги рўйхатга олиш ҳудудида ҳам янги эълонлар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди

Мавзуга оид