Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёғоч савдоси билан ноқонуний шуғулланган ва пулларини банкка топширмаган тадбиркор жаримага тортилди
Азамат Ниёзов Самарқанд шаҳар ҳокимлигидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолият юритиб келади. Аммо у тадбиркорлиги давомида белгиланган қоидаларни писанд этмаганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
СВОЖЖДЛҚК департаментининг Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари томонидан якка тартибдаги тадбиркор Азамат Ниёзовнинг фаолияти ўрганилганда, унинг қуйидаги камчиликларга йўл қўйгани аниқланди.
Савдо фаолиятида Россия Федерациясининг Томск шаҳридан жами 323 млн. 470 минг сўмлик ёғоч маҳсулотларини олиб келган А.Ниёзов ёғоч маҳсулотларининг барчасини нақд пулга сотиб, назорат касса машинасидан ўтказмай, банкка ҳам топширмасдан ўз эҳтиёжига ишлатиб юборади.
Бундан ташқари, ёғоч маҳсулотларига тўловни амалга ошириш чет эл валютасини “қора бозор”дан ноқонуний сотиб олиб, Россия Федерациясига турли йўллар билан жўнатиб келганлиги ҳам маълум бўлди.
Суд Азамат Ниёзовга энг кам иш ҳақининг 300 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Мавзуга оид
17:59 / 11.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда 155 мингдан ортиқ жиноят қайд этилди
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
12:49 / 02.01.2026
Тошкентда ерости йўлида телефон олиб қочган шахс ушланди
14:56 / 17.12.2025