Жамият | 14:56 / 17.12.2025
5742
1 дақиқада ўқилади

Олий суд: 273-модда билан судланганлар сони 2,8 мингдан ошди

Олий суд ахборот хизматига кўра, 2025 йилнинг 11 ойи мобайнида Жиноят кодексининг 273-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган 2 875 нафар шахс судланди. Улардан 2 650 нафари озодликдан маҳрум қилинган. 

Олий суд ахборот хизмати берган маълумотга мувофиқ, 2024 йилда ҳам 273-модда бўйича судланганлар сони юқори бўлган: 3 020 нафар шахс судланиб, уларнинг 2 806 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 214 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм) тайинланган. Шунингдек, 8 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланган. 

Жорий йилнинг 11 ойи якунларига кўра эса, 273-модда бўйича судланган 2 875 нафар шахсдан 225 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 5 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланган. 

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 273-моддаси гиёҳвандлик воситалари (уларнинг аналоглари) ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ҳамда уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарликни белгилайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид