Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуролланмаган жангарилар ва яраланганлар Ҳалабни тарк эта бошлашди
Фото: RusNext.ru
Қуролсиз жангарилар ва яраланган тинч аҳоли вакиллари Суриянинг Ҳалаб шаҳри шарқий туманларини тарк эта бошлади, деб хабар қилган РИА «Новости» агентлиги.
«Қуролсиз жангарилар, яраланганлар, беморлар ва кексалардан иборат гуруҳлар Ҳалабнинг шарқий ҳудудларидан шимолий туманларига махсус гуманитар йўлаклар орқали чиқа бошлади. Бу йўлак Сурия армияси томонидан Россия билан келишилган ҳолда барпо этилди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ, Сурия ТИВ Ҳалабда тинч аҳоли вакилларини эвакуация қилиш учун барча шароитлар яратилгани ҳақида маълум қилган эди.
Шу мақсадда, Сурия армиясининг жанговар бўлинмалари келишилган масофага чекинишган.
Мавзуга оид
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
01:04 / 21.03.2026
Славянскдан болаларни мажбурий эвакуация қилиш бошланди
19:01 / 02.03.2026