Samsung YouTube'ни портлаётган Galaxy Note 7 смартфонлари тасвирланган роликни ўчиришга мажбур қилди
YouTube видеохостинги маъмурияти GTA V модификацияси тасвирланган роликни ўчириб ташлади, унда С4 портловчи моддаси ўрнига Samsung Galaxy Note 7 смартфонлари қўлланилади. Бу ҳақида The Verge маълум қилди.
Манбага кўра, видео яратувчилари компаниянинг муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги туфайли Корея корпорацияси Modded Games деб номланган YouTube-каналидаги видеотасвирнинг ўчирилишига муваффақ бўлган.999663
Видеода ўйин персонажларидан бири бўлган Майкл қурол-яроғ дўконига киради ва бу ерда смартфонларни харид қилади. Шундан сўнг уларни ҳаракатланаётган автомобилларга ҳамда воқеа жойига етиб келган полициячиларга ота бошлайди. Гаджетлар кетма-кет портлайди.
Мазкур видео тақдим қилинган вақтдан бошлаб (1 октябрь) у 1,2 миллион марта кўрилган ҳамда 6 мингдан зиёд "лайк"ка эга бўлган. Қайта юкланган роликлар ва унинг нусхалари ўчирилмаган, уларни муаммосиз топиш мумкин.
Samsung Electronics компанияси 10 октябрь куни ўз ҳамкорларига Galaxy Note 7 сотувларини тўхтатишни сўраб мурожаат қилганди. Бунга янги партиядаги қурилмаларнинг ўз-ўзидан ёниш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларнинг пайдо бўлиши сабаб бўлган. Кейинроқ корпорация мазкур гаджетларни ишлаб чиқаришни буткул тўхтатди.
Мавзуга оид
19:18
YouTube узун видеоларни кўришнинг Shorts’га ўхшаш форматини ишга туширади
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
23:50 / 21.10.2024