Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ғарбидаги зилзила туфайли жабрланганлар борлиги маълум қилинди
Япония ғарбида 21 октябрь куни рўй берган 6,6 магнитудали зилзила вақтида камида 6 киши жабрланган. Бу ҳақда “Киодо” агентлиги хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, бир киши оғир ярадор бўлган, яна 5 киши эса енгил жароҳатланган.
Зилзила Тоттори префектурасида юз берди. Унинг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашгани қайд этилди. Эпимарказ префектура ўрта қисмида жойлашган. Япония шкаласи бўйича энг юқори етти балли тизимга кўра, мазкур ер қимирлаши 6 баллни ташкил этган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қимирлаш шу даражада кучли бўлганки, ҳатто оёқларда туриш қийинлашган. Ер ости силкинишларини Япониянинг 47 префектурасидан 31тасида сезишган. Зилзиладан сўнг қайталанишлар кузатилмоқда. Метеорологларнинг баҳосича, бу бир ҳафтача давом этади.
Мавзуга оид
12:03 / 02.02.2026
Япония океан тубида нодир ер элементларини аниқлади
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
14:44 / 23.01.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда ойига камида 2 минг доллар маош таклиф этилмоқда
11:47 / 21.01.2026