Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Россиянинг Красноярскидаги ишлаб чиқарилган иситгичларга қизиқиш билдиришмоқда
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Россиянинг Красноярск ўлкасида жойлашган "Теплофон" компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган инновацион иситгичларга қизиқиш билдиришмоқда. Томонлар ҳозирда иситгичларнинг етказиб берилиши бўйича шартнома тузишни муҳокама қилишмоқда. Бу ҳақда 21 октябрда Сибир тадбиркорлиги анжуманида Красноярск ўлкасининг иқтисодий ривожланиш, инвестицион сиёсат ва ташқи алоқалар вазири Александр Граматунов маълум қилди. Бу ҳақда newslab.ru сайти хабар бермоқда.
Яқинда Красноярск ўлкаси маъмурияти ва тадбиркорлари делегацияси Ўзбекистонга сафар уюштирганди. Учрашувда Красноярск ва Ўзбекистон корхоналари ўртасида алоқаларни кенгайтириш, енгил саноат, ёғочни қайта ишлаш, ёнилғи ва машинасозлик соҳаларида қўшма корхоналар яратиш истиқболи муҳокама қилинганди.
"Теплофон" компаниясининг иситувчи инфрақизил панелларини етказиб бериш бўйича дастлабки келишувлар ташрифнинг биринчи натижаларидан бўлди. "Компания замонавий иситгичлар ишлаб чиқаради, улар жуда энергия самарадордир. Яқинда мен Ўзбекистонда бўлиб, бу маҳсулот ҳақида маълумот бергандим. Маҳаллий истеъмолчилар иситгич билан қизиқиб қолишди. Ўзбекистонда иқлим анча илиқ бўлганига қарамай, қиш совуқ келади. Ҳозирда томонлар шартномалар тузиш арафасида туришибди", деб маълум қилди Граматунов.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
08:20 / 20.05.2026