Мўсулда мингдан кўпроқ одам газдан заҳарланди
Ироқнинг Мўсул шаҳрида мингдан кўпроқ одам газдан заҳарланиш сабабли тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Одамлар ИШИД жангарилари томонидан олтингугурт ишлаб чиқарувчи кимёвий заводга ўт қўйилиши сабабли заҳарланганлар. Маълум қилинишича, камида икки киши заҳарланишдан ҳалок бўлган.
Ироқ ҳарбийларининг маълумотларига кўра, заводда кучли ёнғин ҳали ҳам давом этмоқда, уни ўчириш учун 2-3 кун кетиши ва шу сабабли газдан заҳарланган одамлар сони кўпайиши мумкин.
Таъкидланишича, воқеа сабабли Мўсул яқинидаги Ғарбий Кайяра базасидаги америкалик ҳарбийлар ўз соғлиқлари учун хавотирга тушиб, ҳимояловчи ниқоблардан фойдалана бошлашган.
Мавзуга оид
17:12 / 22.10.2024
Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши заҳарланишдан ҳалок бўлди
14:30 / 24.09.2024
Красноярск ўлкасида тўрт бола заҳарланишдан вафот этди
17:06 / 23.09.2024
Олмалиқдаги мактабда 12 ўқувчи сувдан заҳарлангани айтиляпти. Ўзсувтаъминот буни рад этди
10:57 / 19.06.2024