Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Номаълум кимсалар Торонтода ичида йўловчилар бўлган автомобилни ўққа тутди
Номаълум кимсалар Торонтонинг шарқида парковка қилиб қўйилган, ичида йўловчилар бўлган автомобилни ўққа тутди. Оқибатда бир киши яраланди. Бу ҳақда CВС телеканали хабар бермоқда.
Полициянинг айтишича, 3 киши автомобиль ёнига келган, улардан бири автомобилдаги йўловчиларни ўққа тутган. Оқибатда 25 ёшли йўловчи яраланган ва шифохонага жўнатилган.
Автомобилда неча киши бўлгани маълум қилинмаган.
Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари жабрланувчиларни ва жиноят гувоҳларини сўроқ қилишмоқда. Босқинчиларнинг шахси ва жиноят сабабини аниқлаш мақсадида воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
08:48 / 02.03.2026
АҚШда Эрон байроғи туширилган футболкадаги шахс отишма уюштирди
11:28 / 11.02.2026
Канадада мактабдаги отишмада ўн киши ҳалок бўлди
20:33 / 22.12.2025