Спорт | 18:23 / 24.10.2016
10932
1 дақиқада ўқилади

ФИФА ЖЧ-2018 рамзи муаллифига қанча тўлади?

Томск университетининг график дизайн кафедраси талабаси Екатерина Бочарованинг маълум қилишича, ФИФА ундан ЖЧ-2018 расмий рамзи бўлмиш бўри Забивака учун барча ҳуқуқларни сотиб олган.

«Менга 500 доллар тўлашди. Бўри образи ФИФА томонидан муваффақиятли қабул қилинди. У шу пайтда ҳали тамомила тайёр эмасди.
Мен ўқитувчиларимга қораламаларни келтирдим, аммо улар бу ишга унча жиддий ёндашишмади. Сўнгра мен билан фахрланадиган бўлишди.
Болалигимдан мультипликацияга, персонажлар чизишга қизиқаман. Режамда «Дисней»да ишлаш бор, – деди Бочарова «Интерфакс» нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Забивака исмли бўри Россияда ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатининг расмий рамзи деб топилди. У сўровномада 52,8 фоиз овоз тўплади. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид