Спорт | 16:34
739
2 дақиқада ўқилади

«Дунёни биз бошқармаймиз» – Инфантино арбитр Артан АҚШга киритилмаганига муносабат билдирди

Фото: Getty Images

Халқаро футбол федерацияси президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати бошланиши арафасида ўтказилган матбуот анжуманида АҚШга киришдаги муаммолар атрофида шов-шув кўтармасликка ва роҳатланиб ишлашга чақирди.

Журналистлардан бири эса унга сомалилик ҳакам Умар Артан билан рўй берган воқеани эслатиб, уни ўзининг энг яхши ҳакамларидан бирини ҳимоя қила олмасликда айблади, шунингдек, Эрон миллий жамоаси ўз машғулот базасини Мексикага кўчиришга мажбур бўлгани, яна кўплаб мамлакатлардан ОАВ вакиллари ва оддий мухлислар жаҳон чемпионати мезбони бўлган мамлакатга кира олмаганини айтиб, ФИФА шафелигидаги турнир устидан назоратни йўқотганингизни тан оласизми, дея сўради.

Бунга жавобан Инфантино Умар Артан билан бўлган воқеа қайғули экани, аммо ташкилот барчасини назорат қила олмаслигини айтди.

«Муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз, вазиятни ўрганяпмиз. Баъзида шунчаки тинчланиш фойдали бўлиши мумкин. Баъзида бақириш, ғазабланиш ёрдам бермайди, балки тескари эффект беради. Сизни ишонтириб айтаманки, биз доимо ечим топишга ҳаракат қиламиз. Доим. Аммо биз дунёнинг эгаси эмасмиз. Биз ҳукуматлар ва полициячини бошқарадиган қироллар эмасмиз», деган у.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳукумати жаҳон чемпионатида ўйинларни бошқариши керак бўлган Умар Артанни Майами халқаро аэропортидан ортга қайтариб юборди. Бунга Сомали фуқаролари Америкага кириши чекланган давлатлар қаторида экани сабаб бўлди. Умар дипломатик паспортга эгалиги ҳам фойда бермади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид