Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик теннисчи WTAнинг якуний мусобақаси учрашуви вақтида сочини кесиб ташлади
Россиялик теннисчи Светлана Кузнецова Аёллар теннис уюшмасининг (WTA) якуний мусобақаси биринчи давраси учрашуви вақтида кокилининг бир қисмини кесиб ташлади. Ушбу ҳолат акс этган видео ташкилотнинг твиттерида чоп этилди.
Сингапурда ўтаётган мусобақанинг биринчи учрашувида россиялик теннисчининг рақиби польшалик Агнешка Радваньская бўлди.
Учрашув Кузнецова учун унча омадли бошланмади, у 1-сетда 4:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганига қарамасдан, натижада сетни юта олди. Бироқ 2-сетда россиялик спортчи 1:6 ҳисобида имкониятни буткул бой берди. Эътиборлиси, ўйиндаги танаффуслардан бирида Кузнецова ўзининг кокилини ўз қўллари билан кесиб ташлади. Шундан кейин унинг 3-сетдаги ўйини яхшироқ кета бошлади ва натижада у партияда ҳисобни тенглаштириб, уни ютиб кетди.
Учрашув Кузнецованинг 7:5, 1:6, 7:5 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
22 октябрда Кузнецова Кремль кубоги ғолибаси бўлганди. У мусобақа финалида австралиялик Дарья Гавриловани мағлуб этганди. Айнан шу ғалаба теннисчига WTA’нинг якуний мусобақасида иштирок этишига имкон берган.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025