Тошлоқлик инспектор суд қаршисида барча айбларини тан олди
Тошлоқ туман техназорат инспектори И.Боқижоновга трактор ҳужжатларини янгилаш харажатлари 1 млн. сўм эвазига тайёр бўлишини айтди. Аслида эса ҳужжатлар харажатига 150 минг сўм талаб этилар эди холос. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари И.Боқижонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) инспекторга телефон қилди. Маҳалла гузарида учрашадиган бўлишди. Келишилган жойда Суратжон Жиянов пулни олиб, чўнтагига солди. И.Боқижонов кетганидан кейин унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари пешвоз чиқиб, ўзларини таништиришди. Инспектор С.Жияновнинг ҳозиргина олган пулни бериб, қилмишига иқрор бўлишдан ўзга чораси қолмади.
Судда тасдиғини топган ҳолатга кўра, туманда қишлоқ хўжалиги техникаси давлат инспектори лавозимида ишлаган С.Жиянов фермер хўжалиги раҳбарининг илтимосини ерда қолдирмай, хўжалик балансида бўлган “ВТ-150” русумли тракторнинг техник паспортини алмаштириб, янги давлат рақами олиши учун рухсат беришга 1 млн. сўм пул талаб қилган эди.
Суд собиқ инспекторни 2 йил муддатга “Давлаттехназорат” инспекцияси идоралари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, уч йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.
Мавзуга оид
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
14:20 / 15.10.2024
Ерни ноқонуний эгаллаб олиш бўйича қўлланган жазо чоралари айтилди
12:08 / 12.09.2024
Сурхондарёда инспекторни ҳақоратлаб, погонини юлган майорга танбеҳ берилди
08:50 / 27.08.2024