Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла парламенти президентни давлат тўнтаришида айблади
Фото: eluniversal.com
Венесуэла парламенти мамлакат президенти Николас Мадурога қарши импичмент эълон қилиш жараёнини бошламоқчи. Қонун чиқарувчилар ижро ҳокимиятини конституцион тузумни бузганликда айбламоқда, деб ёзган маҳаллий El Universal нашри.
Тўққизта турли банддан иборат ва мамлакат олий қонунчилик органи томонидан қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ, Венесуэла парламенти конституцион тартиб бузилгани ва ижро ҳокимияти томонидан давлат тўнтариши амалга оширилгани ҳақида эълон қилишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, парламент Николас Мадуро президентлигига барҳам бериш жараёнини бошлайди.
Шу билан бирга, парламент аъзолари Халқаро жиноят судига Мадуро истеъфосига оид референдум бекор қилиниши муносабати билан мурожаат қилмоқчи.
Аввалроқ, мамлакатда Николас Мадуро истеъфосини талаб қилиб, намойишлар бўлиб ўтган эди.
Мавзуга оид
09:27 / 02.02.2026
Венесуэлада қамоқдан ҳуқуқ ҳимоячиси ва фаоллар озод этилди
10:41 / 30.01.2026
Венесуэла нефт соҳасини хусусий инвесторлар учун очди
21:58 / 26.01.2026
Венесуэла АҚШ кўрсатмаларига бўйсунишдан чарчади – Делси Родригес
21:54 / 24.01.2026