Жанубий Корея етакчиси президентлик ваколатини узайтириш учун конституцияни кўриб чиқиш таклифини берди
Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе мамлакат президентига кетма-кет икки муддатга сайланишга рухсат берилиши учун мамлакат конституциясини кўриб чиқиш таклифини билдирди. Ҳозирда мамлакат қонунчилигига кўра бундай имконият кўзда тутилмаган. Бу ҳақда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Жанубий Корея етакчиси бир палаталик парламентда бюджет масалалари бўйича йиғилишда унинг президентлик ваколатлари 2018 йил февралда якунлангунча ҳукумат конституцияни кўриб чиқиш учун махсус давлат идорасини тузишини маълум қилди.
Аввалроқ Пак Кин Хе муҳимроқ ишлар борлигини рўкач қилиб, бу мавзуда мунозара юритишга қарши чиқаётганди. Бироқ янги президентлик сайловлари яқинлашиб қолгани сабабли унинг бу фикри ўзгариб қолган.
Пак Кин Хенинг айтишича, ҳозирда охирги марта 1987 йилда ўзгартирилган конституцияни кўриб чиқишнинг "айни вақтидир".
"Конституция томонидан 30 йил аввал белгиланган 5 йиллик бир маротабалик президентлик муддати демократлашув даври учун мос келган бўлса керак, бироқ ҳозир бу ўлчамга мос келмайдиган костюмдир", деб ўз фикрини билдирди Жанубий Корея президенти.
Пак Кин Хе – Жанубий Кореянинг собиқ етакчиси Пак Чон Хининг қизи бўлиб, унинг отаси даврида мамлакат "иқтисодий мўъжиза"га эришган. Айни вақтда консерватив партия аъзоси бўлган Пак Кин Хе ҳукумати Шимолий Кореяга нисбатан қатъий позиция эгаллаб турибди.
Жорий минг йиллик бошидан мамлакат юқорисида турган демократик кучлар аксинча Шимолий Корея билан фаол алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантириб келишганди. Улар бу йўл натижада Корея яриморолидаги ядровий муаммони ҳал қилишга олиб келади, деб умид қилишган.
Мавзуга оид
02:35
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024