4 рафиқаси ва 23 фарзанди бўлган суриялик қочқин 360 минг евролик нафақа олди
Германияда Европа Иттифоқига 4 рафиқаси ва 23 фарзанди билан келган суриялик қочқин бир йил ичида умумий миқдори 360 минг евродан кўпроқни ташкил қиладиган турли нафақалар олган. Бу ҳақда Rhein-Zeitung нашрига иқтибос келтирган ҳолда The Sun хабар бермоқда.
Германияда кўпхотинлик ноқонуний бўлгани сабабли қочқинлар билан ишлаш марказида Газиа А. исмли бу эркакка бир рафиқасини "асосий", қолганларини эса "дўстлар" деб расмийлаштириш таклиф қилинган.
The Sun нашрининг хабар беришича, суриялик Германияга 2015 йилда келиб бир кун ҳам ишламаган. "Бизнинг дин бўйича мен ҳар бир оиламдан хабар олиб туришим керак. Шунинг учун мен деярли бутун вақтимни улар билан ўтказаман", деб айтган суриялик ва ишга жойлашиш имконияти берилганда хурсанд бўлишини қўшимча қилган.
2011 йилда Сурияда уруш бошлангунга қадар бу суриялик гаражлар ва автомобилларни ижарага бериш хизматига эга бўлган.
2015 йилда Германияга Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларидан 1,1 млн дан кўпроқ муҳожир келган.
Мавзуга оид
07:50 / 28.10.2024
Фуқарога нафақа қилиб беришни ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
11:10 / 03.10.2024
Германияда фуқаролик нафақаларини олиш қоидалари қатъийлаштирилади
15:15 / 27.09.2024