Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Москвада 11-қаватдан ўзини ташлаган қиз тирик қолди
Россия пойтахти полицияси кўп қаватли уй деразасидан қизнинг қулаб тушишига оид хабарлар бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборди, дея маълум қилмоқда РИА «Новости» агентлиги шаҳар ИИВ бошлиғи матбуот хизматига таянган ҳолда.
«Ушбу ахборот юзасидан текширув олиб борилаяпти, воқеанинг барча жиҳатлари ўрганилмоқда», — деган навбатчи офицер.
Аввалроқ, ОАВда пайдо бўлган хабарларга кўра, 19 яшар қиз ёш йигит билан жанжаллашиб қолгач, ўзини кўп қаватли уйнинг деразасидан ташлаб юборган. Турли манбаларда унинг 11-ёки 17-қаватдан сакрагани айтилган. Аммо, қиз бино ҳовлисида турган автомобиль томига тушиб, соғ қолган. Ҳозирда, у оғир аҳволда шифохонада экани айтилмоқда.
Мавзуга оид
08:39 / 30.06.2026
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
18:12 / 28.06.2026
Москваликлар бензин учун навбат кутмоқда – суратлар
10:40 / 27.06.2026