Ҳуқуқ ҳимоячилари Disney ва Google каби компанияларни текширишни сўрашмоқда
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар АҚШ Федерал савдо комиссиясидан Disney ва Google каби корпорацияларни текширишни сўрашди. Улар яширин рекламанинг болаларга таъсиридан хавфсирашмоқда. Бу ҳақида Slashgear нашри хабар берди.
Бундай мазмундаги ариза Campaign for a Commercial-Free Childhood (Рекламасиз болалик кампанияси), Center for Digital Democracy (Рақамли демократия маркази) ҳамда Public Citizen (Давлат фуқароси) каби ташкилотлардан келиб тушган. Улар AwesomenessTV, Wild Brain каби кўнгилочар видеоконтентлар, Google интернет корпорацияси ва Disney’нинг Maker Studios бўлимида текширув ўтказишни сўрашган.
“Таъсир маркетинги” (influencer marketing) — бу товар ва хизматлар билан фикрлар етакчилари —блоггерлар, поп-юлдузлар ва бошқаларни жалб қилган ҳолда таништириш. Ҳуқуқ муҳофазачиларининг фикрича, ижтимоий тармоқларда айнан қайси пост “таъсир маркетинги” форматида эканлигини англаш қийин. Бу одамлар, кўпинча болаларнинг у ёки бу маҳсулот ҳақида объектив маълумот берилаётганига ишонишига ва тижорат эълони таъсирига тушиб қолишини англаб етмаслигига олиб келади.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, бу вазиятда Google ўзининг YouTube видеохостингида “таъсир маркетинги” бўлган видеороликларни жойлаштиришдан бевосита фойда олади. Қолган компаниялар эса оддий видеоконтентдек кўринувчи, аслида эса болаларга мўлжалланган рекламалар тайёрлаб, жойлаштиришади.
Бундай контентни кўрувчи болалар кўпинча ота-онасидан у ёки бу маҳсулотни сотиб олиб беришни сўрашади.
Мавзуга оид
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:02 / 31.10.2024
Ишдан бўшатилган ходим яширин равишда Disney ресторанларидаги менюларни ўзгартириб қўйди
20:32 / 30.10.2024