Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: “Биз Ироқ диний уруш исканжасида қолишини истамаймиз”
Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Ироқ диний урушга тортилишини истамаслигини маълум қилди.
"Биз бировнинг ерига даъво қилмаймиз. Бизнинг чегараларимиз ягона, аммо эътиқод чегаралари умуман бошқа нарса. Биз билан Ироқ ва Сурия ўртасида маданий ва диний алоқалар бор. Биз Ироқ диний уруш исканжасида қолишни истамаймиз", — деди Эрдўған Анқара маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари раҳбарлари олдида.
Унинг маълум қилишича, 1920 йилдаги Миллий пактда (Misak-ı milli) Туркия таркибида Ироқнинг бир қисми, жумладан, Мўсулнинг кириши кўрсатилган бўлиб, бу фантазия эмас, балки “тарихий ҳақиқатдир”.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия Суриянинг Ҳалабидаги вазиятлар сабаб ўзида муаммолар кўрмаяпти.
"Аммо бизнинг эътирозларимиз бор. Мен Ҳалаб аҳолисига тинчлик ва хотиржамлик кераклиги тўғрисида Путин билан гаплашганман. Бизнинг улар билан қариндошчилик алоқаларимиз бор. Агар Ҳалаб босиб олинса, у ердагилар Туркияга Газиантеп, Килисга келишади", — деди Эрдўған.
Мавзуга оид
10:18 / 09.04.2026
Туркияда яшириниб юрган қидирувдаги шахс Ўзбекистонга қайтарилди
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
01:20 / 30.03.2026