Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юз берган бахтсиз ҳодисада 3 киши ҳалок бўлди
2016 йил 26 октябрь кундузи 11:30ларда Тошкент шаҳрининг Шайҳонтоҳур тумани Фаробий кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган 393б-сонли бино конструкцияларининг тўсатдан қулаши содир бўлган, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар матбуот хизмати.
Ушбу фавқулодда вазият натижасида 3 киши ҳалок бўлиб, 2 киши турли даражада тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда вазият содир бўлишига қурилиш меъёр-қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.
ФВВ қутқарув бўлинмалари томонидан бино вайроналари остидан 2 киши қутқариб олинган ва ҳалок бўлганларнинг жасадлари олиб чиқилган.
Қулаш содир бўлган жойда ФВВ, ИИВ ЁХБ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг куч ва воситалари томонидан вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилаяпти.
Фавқулодда ҳолат юз берган жой Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўраб олинган ҳамда олиб борилаётган ишлар хавфсизлиги таъминланган.
Юзага келган ҳодиса юзасидан Шайҳонтоҳур тумани ИИБ ва Прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилаяпти.
Мавзуга оид
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026