Ўзбекистон | 21:15 / 28.10.2016
4845
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Жон Керрининг ўринбосари билан учрашди

Фото: UzDaily

28 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, «C5+1» шаклидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақа кун тартибининг айрим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Спратлен иштирок этди.

Мавзуга оид