Жаҳон | 20:06 / 28.10.2016
4197
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Дакотада нефть қувури қурилишига қарши чиқаётганлар ҳибсга олинди

Фото: AP

АҚШнинг Шимолий Дакота штатида нефть қувури қурилишига қарши чиқаётган фаоллар лагерини тарқатиш вақтида 141 киши ҳибсга олинди. Намойишчиларни ушлаш операциясида ҳарбий машиналар, махсус техника ва вертолётлардан фойдаланилган. Полициячилар кўзни ачиштирувчи газ ва резина ўқлар қўллашган, деб маълум қилди 28 октябрда The Independent.

Қувурнинг қурилишига қарши акция бир неча ойдан бери давом этмоқда. Маҳаллий аҳоли ва экологларнинг таъкидлашича, қувур сув таъминоти тизимига жиддий зарар етказиши мумкин ҳамда сиу қабиласининг муқаддас жойларига хавф солади. 

Бу қабила ҳиндулари АҚШ шимоли ва Канада жанубида яшайдилар. Қабила аъзолари сони 115 мингдан кўпроқни ташкил қилади.

Фото: AP

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид