Жаҳон | 07:45 / 14.10.2018
4145
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда нефть қувури портлаши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Фото: REUTERS

Нигериянинг Абия штатидаги нефть қувурининг портлаши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди.

Punch нашрининг маълум қилишича, 14 киши Умуимо аҳоли пунктида, яна 10 киши Умудуруда ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга қувурнинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмида нефть сизиб чиққани сабаб бўлган.  

Портлаш 12 октябрда маҳаллий вақт билан соат 2.50да юз берган, шундан кейин воқеа жойида ёнғин бошланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид