Сингапурлик Эверестнинг базавий лагерига суперкарда кўтарилди
Сингапурлик Ка Чуан Хунг Эверестнинг денгиз сатҳидан 5200 метр баландликда бўлган базавий лагерига Nissan GT-R купесида етиб олди. Хунг ўз саёҳати ҳақида ҳисобот ва суратларни фейсбукдаги саҳифасида жойлаштирди. Бу ҳақда motor.ru хабар бермоқда.
Режалаштирилиши ва тайёргарлик кўриш учун 18 ой талаб қилган саёҳат октябрнинг илк кунларида Сингапурда бошланди. 24 октябрда Хунг дунёдаги энг баланд чўққининг Шимолий лагерига етиб келди. У исбот учун бу ерда бир нечта суратларни олди.
Хунгнинг тибетлик йўлбошловчисининг айтишича, Nissan GT-R бундай баландликка кўтарилган биринчи суперкар бўлди.
Саёҳатчи у суперкарни қандай қилиб модернизация қилганини аниқлаштирмаган, бироқ суратларда машинанинг таги билан йўл орасидаги оралиқ катталаштирилгани ва кучайтирилган олд бамперни кўриш мумкин.
Айни вақтда Хунг ортига қайтди. У Сингапурга Хитой, Таиланд ва Малайзия орқали ўтиб, ноябрда етиб келади.
Мавзуга оид
15:25 / 17.10.2024
Британиялик алпинист дунёдаги барча баланд чўққиларини забт этган энг ёш аёлга айланди
23:19 / 11.10.2024
Эверестда 100 йил олдин йўқолган алпинистнинг қолдиқлари топилди
00:05 / 10.10.2024
Непаллик ўсмир Ердаги энг баланд чўққиларни забт этиб, рекорд ўрнатди
18:30 / 06.10.2024