Трамп сайловларни бекор қилишни ва ўзини АҚШ президенти этиб тайинлашни таклиф қилди
АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трамп сайловларни бекор қилиш ва ўзини президент этиб тайинлаш таклифини билдирди. CNN телеканалининг маълум қилишича, у бу таклифни Оҳайодаги тарафдорлари билан учрашуви чоғида айтган.
"Бизнинг иш ўринларини қайтариш режамизда бизнесга бўлган солиқларни 35 фоиздан 15 фоизга тушириш фикри бор. Ҳиллари Клинтон эса кичик бизнесга солиқни 45 фоизгача оширишни истайди. Катта фарқ. Ҳозир мен ўйлаб қолдим, биз шунчаки сайловларни бекор қилишимиз ва ғалабани Трампга беришимиз керак, шундай эмасми? Биз нега фақат сайлов ўтказамиз? Нима учун ўтказамиз? Унинг (Клинтон - таҳр.) сиёсати жуда ёмон", — деган Трамп.
АҚШ президентлиги сайловлари икки босқичда ўтади. Аввалига 8 ноябрь куни барча штатлардаги сайловчилар овоз беришади. Штатда ғолиб бўлган номзод штатдаги конгресс сайлов округлари сонига тенг танловчи деб аталувчиларнинг барча овозларини олади. Иккинчи босқичда танловчилар президент учун овоз беришади. Танловчиларнинг умумий сони 538 нафар бўлиб, сайловда ғалаба қозониш учун 270та овоз олиш керак бўлади.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
15:47 / 18.10.2021