Жанубий Корея делегацияси Ўзбекистондаги сайлов тизими қонунчилиги билан яқиндан танишишди
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Сеул миллий университети қошидаги Осиё мамлакатларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот марказида бўлажак Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда Жанубий Корея эксперт-таҳлилчилари, шу жумладан, МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатларини ўрганишга ихтисослашган Халлим, Донгдук ва Кемёнг сингари олий ўқув юртларининг таниқли экспертлари иштирок этди.
Иштирокчилар Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқий нормалар, хусусан, БМТ, ЕХҲТнинг тегишли низомларига мувофиқ яратилган сайлов тизими қонунчилиги билан танишди.
Осиё мамлакатларини ўрганиш илмий-тадқиқот маркази (SNUAC) директори Канг Мёнг Гунинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сайлов нормалари, қонунчилигининг тизимли ва босқичма-босқич демократлаштирилиш ҳамда либераллаштирилиши самарасида сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишда том маънодаги очиқлик, ошкоралик ва транспарентлик тамойилларига асосланган демократик амалиётга мувофиқликни таъминлайдиган барча шарт-шароит яратилган.
Сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар департаменти директори, SNUAC қошидаги Марказий Осиё мамлакатларини ўрганиш минтақавий маркази раҳбари Шинм Бом Шик тадбирни бошқариб борди.
Корея Республикасининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси, Кемён университети сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар факультети профессори Чон Дэ Ван мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини бўлажак сайловлардан кейин янада чуқурлаштиришдан Жанубий Корея томони учун муҳим ва манфаатли эканини таъкидлади.
Бугунги кунда марказ Шимоли-Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё ва Марказий Осиё минтақавий илмий-тадқиқот марказларига эга, еттита илмий дастурни амалга оширмоқда ва ижтимой фанлар бўйича йирик ўқув-илмий базаси мавжуд.
Марказ Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Турин политехника университети, Тошкент тиббиёт академияси сингари олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024
Жанубий Корея космосни тадқиқ этиш учун планетоход яратиш лойиҳасини ишга тушиди
18:54 / 09.11.2024