Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонлик диний уламолар делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Ўзбекистонга ташриф буюрган меҳмонлар бир неча юз йиллардан бери икки халқнинг ўзаро дўстлик рамзи сифатида Тошкент марказида қад ростлаган “Шайх Хованди Тоҳур” ва “Тўлабий” мақбараларини зиёрат қилиш билан сафарларини бошлашди. Бу ҳақда Muxlis.uz хабар бермоқда.
Меҳмонлар Тошкент ислом университетига ташриф буюришар экан, олийгоҳнинг тарих ва ҳозирни уйғунлаштирган ажойиб бинолари, талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, университетда 200 дан ортиқ турли мавзудаги ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидаги китоблар, журнал ҳамда газеталардан иборат кўргазмадан баҳраманд бўлишди. Айниқса, “Қуръони карим маъноларининг ўзбекча таржимаси”, “Оилада фарзанд тарбияси”, “Дунё уламолари мурожаати”, “ИШИД фитнаси”, “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя”, “Ислом ва ақидапараст оқимлар” каби ўзбекистонлик олимлар ҳамда тадқиқотчиларининг турли тиллардаги китоб ва қўлланмалари меҳмонларда чуқур қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, меҳмонлар Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини ҳам зиёрат қилишди. Жумладан, бир қатор меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюришди. Уларни Ўзбекистон мусулмонлари идора раиси, муфтий Усмонхон Алимов ташриф билан қизғин қутлаб, икки қардош халқ азалдан дўсту биродар экани, ота-боболаримиз аҳил-иноқ бўлиб яшашгани, мамлакатларимиз раҳбарлари ҳам ушбу дўстликни ривожлантириш йўлида жуда улкан ишларни амалга оширишганини айтиб ўтди.
Қардош Қозоғистон делегациясининг ташрифи икки мамлакат дўстона ҳамкорлик ришталари янада мустаҳкамланишига ўз ҳиссасини қўшади.



Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026