Жамият | 08:13 / 29.10.2016
8649
1 дақиқада ўқилади

Латвиялик автомобилини кока-кола билан тўлдирилган ҳовузда "чўмилтирди"

Интернетда латвиялик 73 ёшли эркак ўзининг Audi 80 автомобилини кока-кола билан тўлдирилган ҳовузда "чўмилтиргани" видеоси пайдо бўлди.

Автомобиль эгаси ҳовузга целлофан коплама ёйиб чиқиб, уни 12 минг литр кока-кола билан тўлғазган. Бунинг учун унга 6 минг дона 2 литрлик кока-кола керак бўлган. Бундан ташқари, ҳовузга 40 кг сода солинган.

Видео муаллифи кока-кола зангни кетказа олиши ҳақидаги гапни текшириб кўришга қарор қилганини айтган. Бироқ эркак тажрибаси натижаси ҳақида маълумот бермаган.

Пенсионер автомобилни чўмилтириш учун 8 минг евро сарфлаган. Пенсияси йилига 2 минг еврони ташкил қиладиган қария бу пулларни қариндошлари унга дори-дармон учун берган пуллардан йиққан. 

Мавзуга оид