"Нигериялик даҳшат" лақабли боксчи икки йиллик танаффусдан кейин рингга қайтди
Ўта оғир вазн тоифасида WBC талқини бўйича собиқ жаҳон чемпиони, "Нигериялик даҳшат" лақаби билан таниқли бўлган нигериялик боксчи Сэмюэл Питер икки йиллик танаффусдан кейин рингга қайтди. Унинг танаффусдан кейинги биринчи жанги у россиялик боксчи Олег Маскаевни нокаутга учратиб, WBC унвонини қўлга киритган Мексикада бўлиб ўтди. Бу ҳақда boxing-mma.com хабар бермоқда.
36 ёшли боксчи унча маълум бўлмаган мексикалик Хуан Карлос Саласга қарши рингга чиқиб, жангнинг 3-раундида техник нокаут билан ғалабани қўлга киритди. Питернинг бу жангдаги вазни 118,6 кг ни ташкил қилган, ваҳоланки икки йил аввал, унинг охирги жангидаги вазни 132 кг бўлган.
Питер ғалабадан сўнг ўта оғир вазн тоифасида иштирок этувчи боксчилар рейтингининг 150-ўрнига қўйилди. Нигериялик боксчининг ҳисобида 36 та ғалаба ва 5 та мағлубият бор.
Мавзуга оид
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024
Мексикада лавозимига тайинланганига 6 кун бўлган мэр ўлдириб кетилди
00:24 / 02.10.2024