Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама севимли рэп ижрочилари номини маълум қилди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Барак Обама тўсатдан SiriusXM радиостанциясидаги “Sway in the Morning” радиошоусига қўнғироқ қилиб, мусиқа ва спорт борасида нималарни хуш кўриши ҳақида гапириб берди. Бундан ташқари, Обама унинг рафиқаси Мишель келажакда ҳеч қачон президентликка номзодини қўймаслигини, чунки унга бунда истак ва сабр етишмаслигини айтиб ўтди.
"Мен рэпчи Дрейкни яхши кўраман. У истеъдодли ва молиявий томондан ишлари яхши, Jay-Z эса қироллигича қолмоқда", деб ўз мусиқий қарашлари билан бўлишди Обама.
Обама спорт борасидаги қарашлари ҳақида гапириб, NBA чемпионатида Golden State Warriors баскетбол жамоаси учун мухлислик қилишини айтди. Дарвоқе, бу жамоа охирги икки йилдан бери миллий чемпионатда ғолиб бўлиб келмоқда.
Мавзуга оид
18:35 / 20.01.2026
Йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳардаги мактабда кураш клуби очилади
08:53 / 05.01.2026
Die Zeit: BND йиллар давомида Обаманинг самолётидан қўнғироқларни тинглаб келган
14:57 / 28.10.2025
OpenAI мусиқа яратувчи SI устида ишламоқда
18:27 / 18.08.2025