Оиласини ташлаб кетган америкалик 20 йилдан ортиқ вақт давомида ўзини ўлган балиқчига солди
Индианаполисда истиқомат қилган, 1993 йилда йўқолиб қолган Ричард Ҳоаглэнд ўз уйидан 1 600 километр нарида топилди. Маълум бўлишича, у янги ҳаёт бошлаш мақсадида оиласидан қочиб кетган. ABC News нашри шу ҳақида маълум қилди.
Ричард Ҳоаглэнд ва унинг иккинчи турмуш ўртоғи Линда Иселер
Йўқолган пайтида Ҳоаглэнднинг турмуш ўртоғи (Линда) ва 4 ўғли (икки турмушидан) бўлган. Уларнинг барчаси оила бошлиғини аллақачон ўлган ҳисоблашарди. 2002 йилда судда унга расман ана шундай мақом берилган. Бир йилдан сўнг Линда шаҳарни тарк этиб, қайта турмуш қурди.
Ҳоаглэнд Флорида штатидаги Зефирҳиллс шаҳрида тўхтади, 1995 йилда у ўз уйига эга бўлди ва яна уйланди. 23 йил давомида у собиқ оила аъзолари билан алоқага чиқмаган, фақат йўқолган йилидагина ўғиллари Мэттью ва Дугласга табрик хати йўллаган.
Янги шаҳарда у ўзини - 1991 йилда бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлган балиқчи - Терри Симански дея таништирган. Ҳоаглэнд ўз оиласидан қочгандан кейин бир муддат ҳалок бўлган балиқчининг отаси яшайдиган уйда тўхтаган ва бу ердан ўлим ҳақидаги ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини ўғирлаган.
Ричард Ҳоагленд қўлга олинганидан сўнг
63 ёшли Ҳоаглэнднинг изига Симански оиласи ёрдамида чиқилди. Балиқчининг қариндоши Ancestry.com сайтида сулола дарахтини тузаётиб, амакиси ўлимидан бир неча йил ўтиб уйланганидан хабар топди.
Шундан кейин мазкур терговга детектив Энтони Кардилло қўшилди. Тақдим этилган ҳужжатлар, шу жумладан ҳайдовчилик гувоҳномасига қарамай, Ҳоаглэндга Симанскининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома кўрсатилганда у ўз айбига иқрор бўлди.
Tampa Bay Times билан суҳбатда полиция ходими Крис Нокко қочоқнинг қилган ишини "қўрқоқлик" дея атади. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимининг фикрича, Ҳоаглэнд ўз фойдасига бегоналарнинг тинчини бузган. Унинг собиқ оила аъзолари - Линда, Мэттью ва Дуглас ҳам шундай фикрда.
Айбланувчининг учинчи турмуш ўртоғи ва ўғли 20 йил мобайнида етти ёт бегона инсоннинг фамилияси остида яшаб келганликларини билишмаган. Шундай бўлса-да, турмуш ўртоғи эрининг ўтмиши унда доимо саволлар туғдирганини таъкидлаган.
Ҳоаглэндни олдинда товламачилик ва қалбаки ҳужжатлар учун суд жараёни кутмоқда. Унинг ўзи айбини тан олмаган ва иккинчи оиласини нима учун ташлаб кетганига изоҳ бермаган.
Мавзуга оид
16:49 / 16.10.2024
Собиқ МХХ биноси ҳудудидан кўчирилган дарахтларга оид тергов иши натижаси очиқланмаяпти. Сукут ортида нима бор?
21:36 / 13.06.2024
Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари товламачиликда гумонланиб қўлга олинди
12:10 / 11.06.2024
Тергов судясига санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади
10:40 / 11.06.2024