Порошенконинг ўғли солиқ декларацияси топширди
Украина президентининг ўғли, халқ депутати Алексей Порошенко электрон солиқ декларациясини топширди. Ушбу ҳужжат Украина реестри сайтида чоп этилди. Бу ҳақда gazeta.ru хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Алексей Порошенко Винницадаги офис (178,50 кв. м) ва Киевдаги квартиранинг 50 фоизи эгаси ҳисобланади.
Унинг Юлия исмли рафиқаси ҳамда Пётр ва Елизавета исмли фарзандлари бор.
Таъкидланишича, Порошенко учта автомобилга: 1981 йилда ишлаб чиқарилган "ГАЗ", BMW 320i Cabrio ва Land Rover Discovery 4.0’га эга.
Алексей Порошенко асосий иши бўйича 77,2 минг гривен, унинг рафиқаси 1,96 млн гривен ишлаб топган. Порошенко депутатлик фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш бўйича 80,889 минг гривен олган.
Порошенко рафиқасининг банк ҳисоб рақамларида 205 минг доллар, 137,7 минг евро ва 230 минг гривен, унинг ўзида эса 15 минг доллар борлиги кўрсатилган.
Мавзуга оид
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
08:50 / 20.09.2024
Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди
19:46 / 19.09.2024
Жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзи бекор қилинади
20:38 / 14.09.2024