Теннисчи ака-ука Брайанлар 1000-ғалабаларини қўлга киритишди
Америкалик теннисчилар ажойиб муваффақиятга эришишди: ака-укалар теннис бўйича жуфтликлар ўйинида ўзларининг 1000-ғалабаларини қўлга киритишди. Бу ҳақида ATP расмий сайти хабар берди.
Америкалик теннисчилар Боб ва Майк Брайанлар теннис бўйича жуфтликлар ўйинида 1000-марта ғолиб бўлишди. Спортчилар бу юбилей санага етиб келгунча 19 мавсумни ўтказишди.
Брайанларнинг 1000-ғалабаси Венадаги турнирнинг чорак финал баҳсларига тўғри келди, бу ерда улар уругвайлик Пабло Куэвас ҳамда сербиялик Виктор Троицкиларга қарши ўйин кўрсатишган. Боб ва Майк 6:4, 4:6, 10:7 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олишди - энди улар польшалик Лукаш Кубот ва бразилиялик Марсело Мело билан баҳс олиб боришади.
Мавзуга оид
13:45 / 26.01.2024
Australian Open'да сенсация. Синнер Жоковичнинг Мелбурндаги 2195 кунлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди
19:16 / 03.11.2023
Ўзбекистон теннисчиси келишилган ўйинларда қатнашгани учун дисквалификация қилинди
22:34 / 04.02.2023
Ўзбекистон Дэвис Кубогида АҚШ теннисчиларига ютқазди
21:45 / 02.02.2023