Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат департаменти Истанбулдаги ходимлари оилаларига АҚШга қайтишни буюрди
АҚШ давлат департаменти АҚШнинг Истанбулдаги бош консуллиги ходимлари қариндошларига террорчилик гуруҳлари жангарилари томонидан ҳужум қилиниши мумкинлиги сабабли АҚШга қайтишни буюрди. Бу ҳақда gazeta.ru хабар бермоқда.
"Давлат департаменти экстремистик гуруҳлар Истанбулнинг АҚШ фуқаролари яшайдиган жойларида уларга ҳужум қилиш бўйича ўзининг тажовузкор уринишларини давом эттираётгани ҳақидаги маълумот асосида шундай қарор қабул қилди", деб айтилди огоҳлантириш матнида.
Давлат департаментида бу буйруқ АҚШнинг Туркиянинг бошқа шаҳарларидаги ваколатхоналари ходимлари оилаларига тааллуқли эмаслиги таъкидлаб ўтилди.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026