Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи ва Канада эркин савдо ҳақидаги келишувни имзолади
Европа Иттифоқи ва Канада Брюсселдаги саммитда эркин савдо (CETA) ҳақида келишувни имзолади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. Ҳужжат томонлар ўртасида 99 фоиз бож тўловларининг бекор қилинишини кўзда тутади ҳамда Канада ва Европа Иттифоқининг 28 та давлати парламентлари ратификация қилишигача кучга киради.
СЕТА Европа Иттифоқида каттароқ кўламдаги АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги эркин савдо келишувининг прототипи сифатида (TTIP) қаралмоқда. TTIP бўйича музокаралар Европада қаршилик кўрсатилгани сабабли тўхтатилди. Хусусан, ушбу келишувга АҚШ агросаноат мажмуаси томонидан рақаботчиликдан хавотирланган Европа аграрчилари қарши чиққан.
СЕТА’нинг имзоланиши бир ойча аввал Бельгиянинг Валлония вилояти томонидан тўсилганди. Бироқ 27 октябрда Бельгия федерал ҳукумати ва Еврокомиссия маҳаллий ҳукуматни бу қароридан қайтаришга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026