Жаҳон | 22:51 / 30.10.2016
5934
1 дақиқада ўқилади

Канада Болгария ва Руминия учун виза чекловларини бекор қилади

Фото: © Flickr

Канада Болгария ва Руминия фуқаролари учун виза чекловларини 2017 йил охиридан бекор қилади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Европа Иттифоқи-Канада саммитидан кейин Еврокенгаш раиси Дональд Туск маълум қилди. 

"Мен Канаданинг 2017 йил охирида барча болгариялик ва руминиялик фуқаролардан виза чекловларини олиш қарорини қутлайман", деб айтди Туск.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид