Спорт | 11:25 / 30.10.2016
14528
1 дақиқада ўқилади

Одил Аҳмедовнинг жамоадоши "Краснодар"нинг янги стадионида севган қизидан унга турмушга чиқишни сўради

Фото: fckrasnodar.ru

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган "Краснодар" жамоасининг бразилиялик ҳимоячиси Налдо клубнинг янги стадионида севган қизидан унга турмушга чиқишни сўради. 

"Ҳимоячи севган қизи Жулианани стадионга таклиф қилди. Футболчи қизни журналистлар билан интервьюси борлигидан огоҳлантирди. Бироқ бунинг ўрнига уни "совға" кутмоқда эди: футбол газони устида Налдо тиз чўкиб, Жулианадан унга турмушга чиқишни сўради. Қиз унга "Ҳа" жавобини берди. Ёш жуфтликни бундай ажойиб воқеа билан қутлаймиз ҳамда уларга бахт, муҳаббат ва оилавий фаровонлик тилаймиз!" - дейилади "Краснодар"нинг расмий сайтида. 

Манба: Tribuna.Uz

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид