Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рим мэри зилзила сабабли мактабларни ёпишга қарор қилди
31 октябрда Италия пойтахти Римдаги мактаблар 30 октябрда мамлакатнинг марказий қисмида юз берган зилзила сабабли ёпилади. Бу ҳақда Рим мэри Виржиния Ражи фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.
"Рим маъмурияти душанба куни барча ўқув масканларини зилзила оқибатида шикастланишлар олганига батафсил техник текширувдан ўтказиш учун ёпишга қарор қилди", деб ёзди Ражи.
Аввалроқ мутахассислар зилзиладан кейин Римдаги тарихий биноларнинг техник ҳолатини текширувдан ўтказишганди. Маълум қилинишича, Коллизей шикастланмаган. Вақтинчалик метро ёпилган, бироқ кейинроқ поездлар ҳаракати тикланган.
30 октябрда Италиянинг марказий қисмида маҳаллий вақт билан соат 07:40да 6,5 магнитудалик зилзила юз берди. Зилзила кучи Рим ва бошқа кўплаб шаҳарларда сезилган.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
08:52 / 04.07.2026
Қадимги Римда йўллар учта оддий асбоб ёрдамида қурилган
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026