Саудия Арабистонида икки теракт бартараф этилди
Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот муассасалари жангарилар томонидан уюштирилмоқчи бўлган иккита терактни бартараф этишди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги.
Полициячилар Жиддада Саудия Арабистони ва БАА терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви вақтида теракт уюштиришда гумон қилинган Покистоннинг икки фуқароси, суриялик ва суданликни қўлга олишди. Жангарилар стадион ёнида миналаштирилган автомобилни портлатмоқчи бўлган. Жангарилар ИШИД билан боғлиқлиги ёки йўқлиги маълум қилинмаган.
Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари шунингдек полициячиларга ҳужум уюштиришда гумон қилинган 4 нафар саудияликни ҳибсга олди. Ҳаммаси бўлиб бу жиноятларда 10 киши гумон қилинмоқда, улардан бири Баҳрайн фуқароси, қолганлари эса Саудия Арабистони фуқаролари. Тахминча, жангарилар ИШИДнинг Суриядаги етакчиларидан биридан кўрсатмалар олган.
Ал-Катиф шаҳрида полиция патрули навбатчилик вақтида ўққа тутилиши оқибатида бир полициячи ҳалок бўлган, яна бири яраланган. Ўтган ҳафтада ҳам қўшни Ад-Даммом шаҳрида 2 полициячи отиб кетилганди, сентябрда эса яна икки полициячи номаълум босқинчилар томонидан ўлдирилганди.
Ҳуқуқ-тартибот муассасалари гумонланувчиларнинг шахсини ўрнатган ва уларни таслим бўлишга чақирган ҳамда бу одамларга кўмак кўрсатиш жиноий тартибда жазоланишидан огоҳлантирган. Бундан ташқари, қироллик ички ишлар вазирлиги гумонланувчилардан бирини қўлга олишга олиб келувчи маълумот учун бир миллион реал (266 минг доллар) мукофот пули ваъда қилди. Шунингдек, бир неча жиноятчининг ушланишига олиб келадиган маълумот учун 5 миллон реал (1,3 млн доллардан кўпроқ), терактни бартараф этишга имкон берадиган маълумот учун 7 млн реал (1,8 миллион доллар) мукофот пули ваъда қилинди.
Мавзуга оид
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
12:37 / 27.10.2024
Нефт – дунё қироллари учун энди тож эмасми?
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024