Жаҳон | 08:35 / 31.10.2016
5068
2 дақиқада ўқилади

Мисрда Россиянинг А321 самолёти фалокати қурбонлари хотираси ёд этилди

Архив сурат / krpress.ru

Мисрнинг Шарм-аш-Шайҳ шаҳрида Синай яриморолида Россиянинг А321 самолёти фалокатга учраши оқибатида қурбон бўлганларнинг хотирасига бағишланган акция бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Шаҳарнинг Тинчлик майдонида шамлар билан мотам юриши тарзида ўтган акцияда бир неча юз киши, жумладан Миср фуқаролик авиацияси вазири Шариф Фатҳий, Жанубий Синай вилояти губернатори Холид Фуда, Россиянинг Мисрдаги элчиси Сергей Кирпиченко иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг "Когалымавиа" авиакомпаниясига тегишли бўлган ҳамда Шарм-аш-Шайҳдан Санкт-Петербургга парвоз қилаётган А321 самолёти бир йил аввал, яъни 2015 йил 31 октябрда Миср осмонида фалокатга учраганди. Самолётда бўлган барча 217 йўловчи ва экипажнинг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлган. Фожиа теракт сифатида таснифланган. 

Фатҳий Мисрнинг бутун сиёсий раҳбарияти номидан қурбонлар оилаларига самимий ҳамдардлик билдирди.

Ўз навбатида Россиянинг Мисрдаги элчиси Сергей Кирпиченко Россия ўша фожиали дамларнинг биринчи онлариданоқ "бутун Миср халқининг ҳамдардлиги, ҳамжиҳатлигини ҳис қилиб турганини" айтди.

Мавзуга оид