Жамият | 13:42 / 31.10.2016
7293
1 дақиқада ўқилади

Москвада дунёнинг энг кекса актёри ҳаётдан кўз юмди

Фото: Tjournal.ru

Россиялик актёр Владимир Зельдин 102 ёшида ҳаёт билан видолашди, дея хабар қилмоқда Life. Актёрнинг вафот этгани тўғрисидаги хабарни Склифосовский номидаги тез ёрдам илмий-тадқиқот институтида тасдиқлашган.

ОАВ актёрнинг шифохонага ётқизилгани ҳақида 27 октябрда хабар қилган эди. Ўшанда, Зельдиннинг рафиқаси, турмуш ўртоғи бир неча кундан бери тиббий кўрикдан ўтаётганини билдирганди. 

Владимир Зельдин дунёдаги энг кекса актёр ҳисобланар эди. У 50 дан ортиқ кинокартиналар, хусусан «Карнавал кечаси», «Ваня тоға», «31 июнь» каби фильмларда суратга тушган. 
Зельдин 1945 йилда Россия армияси Марказий академик театрида фаолиятини бошлаган. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид