Жамият | 00:05 / 31.10.2016
8425
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Британия дўконлари "йўқ қилиб бўлмас" банкноталарни қабул қилишдан бош тортмоқдалар

Фото: bankofengland.co.uk

Буюк Британия дўконларида Уинстон Черчилл тасвири туширилган 5 фунт стерлинглик янги қоғоз пулларни қабул қилишдан бош тортилмоқда. Турли таъсирларга ўта чидамли банкноталарнинг қабул қилинмаслигига кўпчилик унинг мустаҳкамлигини текшириб кўришга уриниши туфайли унга шикаст етказилганлиги сабаб бўлмоқда.

The Sun нашрининг ёзишича, сентябрда муомалага киритилган янги пуллар қоғоздан эмас, балки полимер материаллардан тайёрлангани сабабли жуда пишиқлиги маълум қилинганди. 

Бундан кейин ушбу қоғоз пулларнинг эгалари унинг пишиқлигини текшириб кўриш учун уларни кир ювиш машиналарида текширишга, йиртишга, тирнашга, спиртли ичимликлар билан таъсир қилишга уринишган, яъни буларнинг барчаси ушбу пуллар Англия банки таъкидлаганидек, "йўқ қилиб бўлмас" эканлигини текшириш учун қилинган.

Шундан кейин бундай банкноталар билан харид амалга оширилмоқчи бўлганда кўпчилик сотувчилар кўриниши бузилган қоғоз пулларни қабул қилишдан бош тортишган.

Мавзуга оид