Жаҳон | 20:54 / 01.11.2016
6401
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда тўйга кетаётганлар минада портлаб кетди

Фото: © AFP

Афғонистон шимолидаги Парвон вилоятида тўйга кетаётган 7 киши йўл четига қўйилган мина портлаши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги. 

Воқеа 1 ноябрь пешинга яқин содир бўлган. Вилоят раҳбарининг айтишича, барча ҳалок бўлганлар ўзаро қариндош бўлганлар. Улар вилоятнинг нисбатан хавфсиз ҳисобланувчи туманида минага тушиб қолишган.

Айни вақтда бирорта радикал гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Полиция воқеани тергов қила бошлади.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид