Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама Суданга нисбатан санкциялар муддатини узайтирди
АҚШ президенти Барак Обама АҚШнинг миллий манфаатларига хавф солинаётгани сабабли Суданга қарши санкциялар амал қилишини яна бир йилга узайтирди, деб айтилмоқда Оқ уй хабарида. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хабарга кўра, санкцияларни узайтириш зарурияти Судан ҳукумати томонидан АҚШ миллий манфаатлари ва ташқи сиёсатига фавқулодда хавф сақланиб қолинаётгани билан шартланган.
Гап 1997 ва 2006 йилларда киритилган санкциялар ҳақида кетмоқда. Бу санкциялар иқтисодий ва молиявий соҳаларни қамраб олган. Дастлаб бу санкциялар Суданнинг "террорчиликка ҳомийлик қилувчи давлатлар" қаторига киритилиши билан боғлиқ бўлганди.
Бундан ташқари, АҚШни Суданнинг Дарфур шаҳридаги вазият ташвишлантирмоқда. Бу ерда 2003 йилдан бери ҳукумат қўшинлари ва исёнчи тузилмалар ўртасида вақти-вақти билан қақшатқич тўқнашувлар юз бериб туради. БМТ маълумотларига кўра, бу ихтилофда 300 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026