Тошкентда "Кичик бизнес жиҳозлари ва маҳсулотлари" халқаро кўргазмаси иш бошлайди
2016 йилнинг 8-10 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси қўллаб-қувватлаши остида "Expocontact" масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Ишбилармон Аёллар Ассоциацияси билан ҳамкорликда "Кичик бизнес жиҳозлари ва маҳсулотлари" халқаро кўргазмасини ўтказади. Кўргазма доирасида Асаларичилар ва Халқ усталари маҳсулотлари ярмаркалари бўлиб ўтади.
Кўргазма вазифалари:
• Эндигина иш бошлаётган тадбиркорларга бизнесни йўлга қўйишда ёрдам бериш;
• Катта ассортиментдаги товарлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес хизматларини намойиш қилиш;
• Кичик ва ўрта бизнес вакилларига жиҳозлар, технологиялар ҳамда хизматларни танлаш имконини бериш;
• Янги алоқалар ўрнатишга имкон яратиш - харидор ва ишлаб чиқарувчи ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятини тақдим этиш.
Кўргазма бўлимлари:
• коммуникациялар учун жиҳозлар ва сервис
• параболик антенналар учун ускуналар
• энергетика
• тўқимачилик ва кийим-кечак, махсус кийимлар
• озиқ-овқат маҳсулотлари ва қадоқлаш
• паррандачилик ва паррандачилик маҳсулотлари
• автомобилнинг эҳтиёт қисмлари
• кимё саноати
• қурилиш ва сопол плитка
• асаларичилик маҳсулотлари
• ҳунармандлар маҳсулотлари, гиламлар, қўлда ясалган совун
Манзил: "Ўзкўргазмасавдо" маркази, Беруний кўчаси, 40.
Мўлжал: "Беруний" метро бекати.
Батафсил маълумот учун телефонлар: +998 71256 35 13 , 256 36 14
Факс: +998 71 256 36 13
e-mail: eablyaeva@yandex.ru
Реклама хуқуқи асосида.
Мавзуга оид
13:19 / 03.07.2024
150 миллион сўмга сотилган суратлар — Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазма-аукциони бўлиб ўтди
14:51 / 29.06.2024
Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазмаси давом этмоқда
10:38 / 24.06.2024
"Орзу" кўргазмаси: Кўзи ожиз болаларнинг орзулари сунъий идрок нигоҳида
14:14 / 18.06.2024