Жаҳон | 09:19 / 02.11.2016
12628
2 дақиқада ўқилади

Америка Россияга киберҳужум қилади

Фото: World Bulletin

АҚШ президенти Барак Обама россиялик хакерларнинг киберҳужумларига жавоб бериш муддатини аниқлайди, дея баёнот берган Қўшма Штатлар давлат котиби Жон Керри. У Wired нашрига берган интервьюсида шу ҳақда сўз юритган.

«Муносиб жавоб қайтаришга аллақачон қарор қилинган. Бу чора президент томонидан белгиланган муддатда қўлланилади ва бу сиз учун кўринмаслиги ҳам мумкин. Шундай экан, ҳеч ким хакерлар хуружига қарши жавоб бермасдан, жим қараб ўтиргани йўқ», — деган Керри.

У шунингдек халқаро киберҳужумлар муаммосини «хавфли» деб, бу билан турли мамлакатлар ҳукуматлари баробарида якка хакерлар ҳам шуғулланишини қайд этган. Шу боис, бу масалада эҳтиёткорлик ва масъулиятни ҳис қилиш керак, дея фикр билдирган АҚШ давлат котиби. 

Бундан аввал, Америка Федерал қидирув бюроси раҳбари Жеймс Коми Россияни хакерлик ҳужумларида айблашга қарши чиққан эди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид