Фан-техника | 20:47 / 02.11.2016
4565
1 дақиқада ўқилади

Facebook ижтимоий тармоғи Gameroom ўйин платформасини ишга туширди

Фото:techcrunch.com

Facebook ижтимоий тармоғи Gameroom ўйин платформасини ишга туширди, деб хабар бермоқда TechCrunch.

Нашрнинг таъкидлашича, Facebook мобиль ўйинлар сегментида iOS ва Android операцион тизимларига имкониятни бой берди ва энди эътиборини компьютерларга мўлжалланган ўйинларга қаратди. Gameroom Windows 7 ва ундан юқори операцион тизимлар учун кўчириб олиниши мумкин.

Янги платформа фойдаланувчиларга веб-ўйинлар ва мобиль ўйинлар ҳамда Gameroom томондан ишлаб чиқарилган ўйинларни ўйнашга имкон беради. Бунинг учун компьютерларга Facebook  янгиликлар тасмасидан "чалғитмайдиган" алоҳида дастур яратилди.   

Ижтимоий тармоққа бу соҳада 125 млн фаол фойдаланувчиси бўлган Steam компаниясининг Valve платформаси билан рақобатлашишига тўғри келади.

Мавзуга оид