Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда кучли тўлқинлар натижасида кема ҳалокатга учради
Индонезиянинг Батам оролида кема ҳалокати натижасида камида 21 киши ҳалок бўлди, яна 34 киши бедарак йўқолди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакилларининг хабар беришича кема бортидаги 38 киши қутқариб қолинган. Бу ҳақида The Jakarta Post маълум қилди.
Кема Малайзиянинг Жохор-Бару (Жохор штати) портидан Индонезия томон йўл олган бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кема кучли шамол ва тўлқинлар натижасида ағдарилиб кетган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа юзасидан тергов ишларини бошлаб юборишди. Асосий сабаблардан бири сифатида индонезиялик муҳожир-ишчиларни ташиётган кеманинг меъёрдан ортиқ юкланганлиги кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
09:07 / 14.05.2026
Россияда қурилишда бахтсиз ҳодиса: ўзбекистонлик ҳалок бўлди
12:51 / 04.05.2026
Атлантика океанидаги кемада ҳантавирус инфекцияси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
09:25 / 06.03.2026